Uzbekistan Airways Наманган — Нижневартовск — Наманган йўналишида биринчи авиақатновни амалга оширди

17:17 01 Апрель 2023 Жамият
637 0

Uzbekistan Airways авиакомпанияси «Шарқий хаб» доирасида Намангандан парвозлар географиясини кенгайтирмоқда. 

Жорий йилнинг 31 март куни авиакомпания Наманган — Нижневартовск — Наманган йўналишида илк парвозни амалга оширди. 

Эндиликда Намангандан Россиянинг Нижневартовск шаҳрига мунтазам авиақатновлар бир маротаба – ҳафтанинг жума кунлари амалга оширилади.

— Намангандан учиш маҳаллий вақт билан (Наманган) соат 16:00 да

— Нижневартовскга келиш маҳаллий вақт билан (Нижневартовск) соат 19:45 да

— Нижневартовскдан учиш маҳаллий вақт билан (Нижневартовск) соат 21:45 да

Наманганга келиш маҳаллий вақт билан (Наманган) эртаси куни соат 01:35 да.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер