“Uzbekistan Airways” АЖ Олмаота ва Актобе ва Оқтовга парвозлар бекор қилинганини маълум қилди

18:06 06 Январь 2022 Жамият
698 0

“Uzbekistan Airways” АЖ хабарига кўра, 2022 йил 8 январдан 13 январгача режалаштирилган HY761/762/763/764 Тошкент — Олмаота — Тошкент, HY767/768 Самарқанд — Олмаота — Самарқанд, HY9729/9730 Нукус — Актобе — Нукус, HY9725/9726 Урганч — Оқтов — Урганч, HY9727/9728 Нукус — Оқтов — Нукус йўналишлари бўйича авиақатновлари етиб борадиган аэропортларнинг техник сабабларига кўра бекор қилинди.

Шунингдек, Олмаота ва Актобе, Оқтовга бекор бўлган парвозлар йўловчилари авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эгалиги маълум қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер