Uzbekistan Airways авиакомпанияси тўртинчи Airbus 321neo ҳаво кемасини қабул қилиб олди

23:44 17 Декабрь 2022 Жамият
1055 0

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Бугун, 17-декабр куни Uzbekistan Airways томонидан харид қилинган тўртинчи Airbus 321neo ҳаво кемаси “Тошкент” аеропортининг маҳаллий авиайўналишлар терминалига келиб қўнди. Aвиация анъаналарига мувофиқ, янги ҳаво кемаси ўт ўчириш машиналари ёрдамида сув аркаси билан кутиб олинди. 


UK32105 рўйхатга олиш рақамини олган самолёт Airbus заводларидан бири жойлашган Гамбург шаҳридан (Германия) 6 соат 30 дақиқа ичида тўғридан-тўғри Тошкентга йетиб келди. Ҳаво кема  Uzbekistan Airways екипажи Муроджон Ғуломов ва Владислав Aргов бошқарувида олиб келинди. 

Янги лайнерни терминалда Транспорт вазирлиги вакиллари, авиакомпания ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, авиаспоттерчилар кутиб олишди. 
Uzbekistan Airways A321neo  ҳаво кемасини узоқ масофага ҳамда маҳаллий авиақатновларда екплуататация қилади. Самолёт 188 йўловчига мўлжалланган бўлиб, максимал учиш вазни 97 тонна ва 6850 км бўлган масофагача парвоз қилиши мумкин. 
 

- Ҳар бир авиакомпания учун асосий устувор вазифа, шубҳасиз, ўз авиапаркини кенгайтиришдир. Uzbekistan Airways ҳам бу йўналишда изчил ишлар олиб бормоқда. Биз Airbus билан узоқ вақтдан бери ҳамкорлик қилиб келамиз ва йўловчиларимиз манфаати учун имзоланган истиқболли шартномаларни қўллаб-қувватлаймиз. Биз ушбу компаниянинг самолётларидан 20 йилдан ортиқ вақтдан бери фойдаланиб келмоқдамиз ва яқин келажакда яна янгиларини сотиб олиш устида ишлашни давом еттирамиз. Жорий йилнинг ўзида трансформация дастури бўйича сезиларли ютуқларга еришилди. 2022-йилда ташилган йўловчилар сони авиакомпания тарихида рекорд кўрсаткичга йетди ва авиа паркни янги A321neo LR ҳаво кемалари билан тўлдириш евазига бу мақсадга еришдик десак, муболаға бўлмайди, - Илҳом Маҳкамов “Uzbekistan Airways” AЖ бошқарув раиси.  

Маълумот учун, жорий йилнинг ноябр ойида Uzbekistan Airways ва Airbus ўртасида Airbus оиласига тегишли 12 та янги ҳаво кемасини (жумладан, A320NEOва A321NEO) 2029—2030-йилларда йетказиб бериш шарти билан сотиб олиш бўйича навбатдаги шартнома имзоланган еди.

 

«Халқ сўзи»,
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи».

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер