Софияда Ўзбекистон – Болгария савдо уйи очилди
София шаҳрида Ўзбекистон-Болгария савдо уйи очилди. Бу ҳақда мамлакатимиз Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд қилинишича, унинг базасида ўзбек ишбилармонлари товарлари шоу-руми ҳам фаолият юритади.
Ўзбекистон томонидан “Узтрейд” АЖ ва мезбонлар тарафдан MBI Engineering Ltd компанияси мазкур савдо уйи таъсисчилари бўлди.
Савдо уйи Болгария бозорига маҳсулотлар экспорти ҳажмини кўпайтириш, бу ердаги позицияни мустаҳкамлаш, икки томонлама алоқаларни изчил ва кўп қиррали ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг