“UzAuto Motors” Ravon бренди фаолиятини тўхтатади

13:18 17 Февраль 2020 Иқтисодиёт
1724 0

Тошкент, Ўзбекистон — “UzAuto Motors” ва унинг алянс бўйича ҳамкори “General Motors” компанияси ўртасидаги ўзаро келишувга кўра, 2020 йилнинг март ойидан бошлаб Россия, Қозоғистон ва Беларусьда Chevrolet бренди остида Spark, Nexia ва Cobalt автомобиллари экспорт қилиниши йўлга қўйилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.

Манбага кўра, Россия ва МДҲ мамлакатларида Ravon бренди остида автомобиллар савдоси 2020 йилнинг ўрталарига келиб тўхтайди.

“Chevrolet брендидан ташқи бозорларда фойдаланиш ҳуқуқи “UzAuto Motors” компаниясига автомобилларнинг юқори сифати жаҳон автосаноати етакчиларидан бири — “General Motors” компанияси томонидан белгиланган стандартларга тўлиқ жавоб берганлиги учун берилди. Қабул қилинган қарор “UzAuto Motors”га Chevrolet жаҳон брендининг тўлиқ қувватидан Ўзбекистон Республикаси ички бозоридаги каби экспорт бозорларида ҳам самарали сотувни ошириш имконини яратади”, компания хабарида.

Женерал Моторс Россия ваколатли хизмат кўрсатиш марказлари 2015 йилнинг охирига қадар Россияда GM/Chevrolet дилерларидан автомобиль сотиб олган мижозларга ҳам хизмат кўрсатишни давом эттиради. Шунингдек, Ravon автоуловларини харид қилган мижозлар учун ҳам “UzAuto Motors” ўзининг ваколатли сервисларида хизматларни давом эттиради.

UzAuto Motors томонидан ишлаб чиқарилган Chevrolet Spark, Nexia ва Cobalt автомобилларини харид қилган мижозлар учун кафолатлар, шунингдек, барча хизмат ва UzAuto Motors компанияси томонидан ўзининг дилерлик тармоғи орқали тақдим этиладиган эҳтиёт қисмларни сотиб олиш имконияти сақланиб қолади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер