UzAuto Motors навбатдаги акцияни эълон қилди
UzAuto Motors компанияси харидорларга карантин даврида автомобиль харидида қулайлик яратиш мақсадида навбатдаги акцияни эълон қилди.
"Сизда қуйида кўрсатилган моделдаги автомобилларнинг 70 % маблағи борми? Унда сиз ушбу маблағни тўлаб, қолган суммани фоизсиз кўрсатилган муддатларда бўлиб тўлашингиз мумкин:
-Spark 3-позиция AT (12 ой)
-Nexia 4-позиция AT (12 ой)
-Lacetti 1-позиция MT/Comfort Plus (18 ой)
-Lacetti 3-позиция Elegant Plus(18 ой)
-Lacetti 1-позиция ГБУ ва ГБУ Plus (18 ой)
Бундан ташқари, ушбу моделдаги автомобилларнинг 60 % тўловини амалга ошириб, қолган суммани кўрсатилган муддатларда йиллик 12 % устама билан тўлашингиз мумкин" дейилади компания хабарида.
Шунингдек Trailblazer автомобилининг 50 % дастлабки тўловини амалга ошириб, қолган суммасини 24 ой давомида йиллик 12 % устама билан тўлаш ёхуд 60 % дастлабки тўловини тўлаб, қолган суммасини 24 ой давомида фоизсиз 0 % бўлиб тўлаш имконияти ҳам яратилди.
"Эслатиб ўтамиз, карантин даврида сиз харидни расмий дилерларга қўнғироқ (http://uzautomotors.com/price/diler_call_markazi) қилган ҳолда амалга оширишингиз мумкин", - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, дилер томонидан харидорларнинг уйдан чиқмасдан харид амалга оширишлари учун барча имконият яратилади.
Акция 2020 йилнинг 24 апрелидан 10 майгача давом этади.
Батафсил маълумотни +998 78 141 7777 рақамлар орқали компаниянинг Call-марказидан олиш мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг