Ургутда яна бир «виртуал халқа» фаолиятига чек қўйилди
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи 5 нафар «Ҳизб ут-Таҳрир» ДEТ аъзоларининг жиноий фаолиятига чек қўйилди.
Мазкур экстремистик гуруҳ етакчиси 1993 йилда туғилган, Ургут туманида яшовчи Й.Ж. Telegram мессенжери орқали «Ҳизб ут-Таҳрир» ДEТнинг ғоявий раҳнамоси – Қ.Р.фуқароси М. Халдаров (лақаби «Маҳмуд Абдулмўмин») билан боғланиб турган ҳамда унинг кўрсатмаларига мувофиқ «виртуал халқа» ташкил этган. 4 нафар жиноий шериги билан бирга экстремистик мазмундаги видео/аудиороликларни мунтазам равишда кузатиб бориб, уларни яқинлари орасида тарқатиб келган.
Ҳозирда терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
А. Йўлдошев, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг