Ургутда фермер 65 минг долларга ер сотмоқчи бўлди

15:33 14 Январь 2022 Жамият
990 0

Фото: Халқ сўзи

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ходимлари томонидан жорий йилнинг 11 январь куни Ургут туманида ноқонуний ер сотиш ҳолатига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир туфайли “уддабурон” фермернинг бу нияти амалга ошмай қолди.

Тадбирда Ургут туманидаги фермер хўжаликларидан бирининг раҳбари, 1976 йилда туғилган фуқаро “Ж.Қ.” фермер хўжалигига тегишли бўлган 50 сотих лалми ер майдонини 1998 йилда туғилган фуқаро “Б.А.” орқали маҳаллий фуқарога 65 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, ушбу маблағнинг қарийб ярмини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер