Урганчда янги китоб дўконлари очилди

10:17 20 Сентябр 2019 Жамият
1964 0

Архив фото

Хоразм вилоятида фаолият кўрсатаётган китоб дўконлари сони яна 2 тага кўпайиб, жами 40 тага етди. Урганч шаҳрининг гавжум кўчалари кесишмасида замонавий услубда барпо этилган китоб дўконлари фойдаланишга топширилди.

— Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббуснинг тўртинчиси, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган,— дейди тадбиркор Қувондиқ Абдуллаев. —  Шу боис, тадбиркорлик фаолиятимни мазкур йўналишда ташкил этишга қарор қилдим.Шу кунгача барпо этган 3та китоб дўконим харидорлар билан гавжум ва аҳолига буюртмалар асосида зарур китобларни етказиб беряпмиз.Янги фойдаланишга топширилган дўконлар олий ўқув юртлари ҳамда умумтаълим мактаблари жойлашган ҳудудда бўлиб, асосий мижозларимиз талабалар ва ўқувчилардан иборат.

Одилбек Одамбоев

(“Халқ сўзи”)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер