Университетда музей иш бошлади
Термиз давлат университетида Қатағон қурбонлари хотира музейи ташкил этилди. Замонавий техник воситалар - сенсор киоск, маниторлар билан жиҳозланган подиумларда турли ҳужжатлар, фото ва видео материаллар ҳамда қимматли тарихий экспонатлар жой олган.
- Ватанимиз озодлиги йўлида жон фидо қилганларни хотирлаш, уларнинг Ватан, халқ олдидаги буюк хизмати ва жасоратини ёш авлод ўртасида тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган ушбу музей экспонатларини мунтазам бойитиб борамиз. Тарихий хотираларни қадрлаш, ўтганлар руҳини шод этиш баробарида тинч ва осойишта ҳаётни эъзозлаш, дориломон кунлар учун шукроналик ҳиссини туйиб яшаш кишида катта руҳий қувват бахш этади, - дейди музей директори Анвар Боқиев.
Мамлакатимизнинг яқин ўтмишидан ҳикоя қилувчи Қатағон қурбонлари музейи нафақат талаба ёшлар, балки, вилоят аҳолисига хизмат кўрсатади.
Илҳом Раҳматов,
“Халқ сўзи” мухбири.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг