UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди

22:55 04 Октябр 2023 Жамият
533 0

Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзадега “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишонини топширди.

Сўнгги йилларда вазирлик ва UNICEF ўртасида қатор самарали ҳамкорлик ишлари олиб борилди. Жумладан, ўқув дастурларини замон талабларига мослаштириш, соҳа инфратузилмасини ривожлантириш, мактабларга янги ўқитиш методларини жорий этиш бўйича кўплаб лойиҳалар амалга оширилди.

Шунингдек, инклюзив таълимни ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш борасида ўзаро иш режалари ишлаб чиқилди ва биргаликдаги ҳамкорлик лойиҳалар йўлга қўйилди.

Вазир Ҳилола Умарова Мунир Мамедзадега ушбу мукофотни топширар экан, юртимизда таълим соҳасида олиб бораётган масъулиятли фаолиятида катта муваффақиятлар тилади.

Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги 998-сон қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишони тўғрисида»ги Низом талабларига асосан, ушбу кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер