UNICEF ташкилоти билан истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан учрашув бўлиб ўтди
Рақамли технологиялари вазири Шерзод Шерматов UNICEF ташкилотининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммадзаде билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида UNICEF ташкилоти билан биргаликда амалга оширилган лойиҳалар, жумладан, қизларнинг IT соҳасидаги кўникмаларини янада ошириш, ҳамда ICT4Girls лойиҳасини давом эттириш, шунингдек, янги истиқболли лойиҳалар юзасидан музокаралар ўтказилди.
Шунингдек, ногиронлиги бўлган ёшларни IT соҳасига қизиқтириш ва уларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, мактаб ўқувчиларига компьютер олишлари учун имкониятларни кўпайтириш ҳамда республика чекка ҳудудларида интернет тармоғини кенгайтириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг