UNICEF: Афғонистонда ёш болалар оила қуриши кўпаймоқда

01:34 14 Ноябрь 2021 Дунё
1648 0

ЮНИСEФ маълумотларига кўра, Афғонистонда ёш болалар никоҳи кўпайган. Бу ҳақда ташкилот ижрочи директори Генриетта Форе маълум қилди.

"Мен Афғонистонда ёш никоҳлар сони ортиб бораётгани ҳақидаги хабарлардан қаттиқ хавотирдаман... Биз оилалар қизларини 20 кунлик муддатда маҳр эвазига турмушга беришни таклиф қилаётгани ҳақида ишончли хабарларни олдик”, деди Форе.

ЮНИСEФ Афғонистонда эрта турмуш қуриш каби кенг тарқалган ҳодиса оиладаги зўравонлик ва аёлларга нисбатан камситишларга, натижада психологик муаммоларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Ташкилот ҳисоб-китобларига кўра, 15 ёшдан 49 ёшгача бўлган афғон аёлларининг 28 фоизи 18 ёшгача турмушга чиққан.

Ташкилот, шунингдек, Афғонистон ҳукуматини энг заиф афғон оилаларини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилишга ёрдам беришга чақиради, чунки Афғонистондаги ноқулай иқтисодий вазият тобора кўпроқ оилаларни қизларни эрта турмушга беришга ёки болаларини ишга юборишга мажбур қилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер