Украинанинг келгуси йилдан Европа Иттифоқига қўшилиши имконсиз — Германия канцлери
Германия канцлери Фридрих Мерц Украина 2027 йил 1 январидан Европа Иттифоқига қўшилиши ҳақидаги хабарларни рад этди.
Канцлернинг таъкидлашича, Украинанинг келгуси йил бошидан Европа Иттифоқига қўшилиши имконсиздир.
«Иттифоққа қўшилиш жараёнлари одатда бир неча йил давом этади. Украина Европа Иттифоқига аъзо бўлиш истиқболига эга бўлиши керак. Бу эса узоқ муддат талаб қилади», — деган Фридрих Мерц.
Шунингдек Мерц, Европа давлатлари раҳбарлари ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар олиб борилиши ҳақидаги хабарларни ҳам ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтган.
«Музокаралар биринчи навбатда Украина ва Россия учун муҳим. Биз бу ерда воситачи сифатида ҳаракат қилмаяпмиз. Жараёнларни қўллаб-қувватлаш орқали кузатиб боряпмиз. Умид қиламизки уришаётган икки томон имкон қадар тезроқ муросага келади», — деб қўшимча қилган Германия канцлери.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг