Украинанинг бир фуқароси тўрт маротаба коронавирус билан касалланди — ОАВ

22:18 14 Апрель 2021 Дунё
1247 0

Украинанинг Харков шаҳрида яшовчи бир эркак тўрт марта коронавирус билан касалланган. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

Шаҳар 17-сонли шаҳар клиник шифохонаси шифокори Роман Елисеев журналистларга маълум қилишича, беморда қўшимча касалликлар борлиги туфайли, унинг организми антитаначалар ишлаб чиқармаган. Унинг айнан қандай касалликлар билан оғригани очиқланмаган.

Украинада пандемия бошланганидан бери 1,8 миллиондан ортиқ одам "COVID-19" билан зарарланган, 38 мингдан ортиқ бемор ушбу инфекция асоратларидан вафот этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер