Украина ва Россия маҳбусларни алмаштиради

02:10 02 Сентябр 2019 Жамият
713 0

Украина президенти маъмурияти тарқатган хабар икки мамлакат ўзаро маҳбус алмаштиришга келишиб олгани айтилади.

Баёнотда айнан қайси шахслар алмаштирилаётгани тўғрисида бирор маълумот мавжуд эмас ва у фақат жараён ҳали давом этаётганини таъкидлайди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Аввалроқ, украиналик бир прокурор Россия режиссёр Олег Сенцов ва ўтган йили ҳибсга олинган 24 нафар украиналик денгизчини озод этганини маълум қилган эди, аммо бу ҳали расман ўз тасдиғини топмаган.

Шунга қарамай, ушбу маҳбусларнинг яқинлари Киев аэропортларига йиғила бошлаган.

Украиналик режиссёр Олег Сенцов Қримда террорчилик ҳаракатларини амалга оширишни режалаштиришда айбдор, дея топилган ва 20 йилга озодликдан маҳрум этилган.

24 нафар ҳарбий денгизчи эса ўтган йилнинг кузида Керч боғозини кесиб ўтишга уриниш вақти россиялик ҳарбийлар томонидан қўлга олинган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер