Украина армияси президент Владимир Зеленскийга қарши чиқиши мумкин — ҳарбий эксперт

20:05 16 Январь 2024 Дунё
469 0

Фото: AP

Украина армияси президент Владимир Зеленскийга қарши чиқиши мумкин. Бу фикрларни АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ ходими Ларри Жонсон айтиб ўтди.

“Ягона савол, ҳарбийлар Зеленскийни давлат тўнтариши натижасида ўлдирадими ёки у қочиб Швейцария ёки Италияда бошпана топишга муваффақ бўладими”, дейди Жонсон.

Экспертнинг фикрича, Киев режими раҳбари ўз мамлакати ичида сиёсий қўллаб-қувватлашни йўқота бошлаган. Шу билан бирга, АҚШ Украина президентининг тақдири келажакда нима бўлишидан манфаатдор эмас.

“Украина тузатиб бўлмайдиган даражада шикастланган кема. У чўкмоқда”, — дея хулоса қилади Жонсон.

Сўнгги пайтларда Украина оммавий ахборот воситалари Зеленский ва Залужний (генерал Валерий Залужний, Украина Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони) ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиб бораётгани ҳақида кўпроқ ёзмоқда.

Бош қўмондоннинг “The Economist” журналига берган интервьюси кўплаб шов-шувларга сабаб бўлди. Унда Залужний Украина Қуролли кучлари боши берк кўчага кириб қолганини айтди. Бу баёнот давлат раҳбарининг кескин танқидига сабаб бўлиб, уни рад этишга шошилди.

Ўтган йилнинг 19 декабрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Владимир Зеленский Бош штаб унга қўшимча 450-500 минг кишини сафарбар этиш илтимоси билан мурожаат қилганини айтди. Кейинроқ Залужний “Рада” телеканалида ҳарбий қўмондонлик Зеленскийни ёлғончиликда айблаб, 500 минг кишини сафарбар қилиш ҳақида сўров бермаганини айтди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер