Уйқусизлик ва қулоқдаги шовқин: Ерда хавотирли ҳодиса кузатилмоқда

17:08 11 Апрель 2026 Илм-фан
405 0

Иллюстратив фото

Британиянинг «Daily Mail» нашри Ерда кузатилаётган сирли тебранишлар кучайгани ва бу айрим одамларда уйқусизлик ҳамда қулоқда шовқин пайдо бўлишига сабаб бўлаётгани ҳақида хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, сўнгги бир ҳафтадан ортиқ вақт давомида «ғувуллаётган» тебранишлар кучайиб, баъзи инсонлар уйқу бузилиши ва қулоққа ёқимсиз шовқин пайдо бўлаётганини билдирган. Бу ҳолат Шуман резонанси деб аталадиган табиий ҳодиса билан боғланмоқда.

Шуман резонанси — Ер юзаси ва ионосфера ўртасида чақмоқлар таъсирида юзага келадиган барқарор электромагнит тўлқинлар тизими ҳисобланади. Нашрнинг ёзишича, космик об-ҳавони кузатишга мўлжалланган «MeteoAgent» иловаси қарийб бир ҳафтадан буён ушбу кўрсаткичларнинг кескин ошганини қайд этиб, уларни юқори ва эҳтимолий хавфли даража сифатида баҳолаган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири «гравитация оғирлашгандек туюляпти, қулоқларимда шинғиллаш бор, ҳатто кўришим ҳам хиралашди» дея фикр билдирган. Бироқ бундай ҳолатлар илмий жиҳатдан тўлиқ исботлангани йўқ.

Олимларнинг таъкидлашича, Ердаги бундай тебранишларга Қуёшдаги чақнашлар ва магнит бўронлари ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Уларнинг кучи ва турига қараб, бу омиллар Шуман резонансига қўшимча таъсир ўтказиши эҳтимолдан холи эмас.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер