Уй-жойда умумий қуввати 100 кВт.гача бўлган қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғини тўлашдан озод этилиши белгиланяпти

15:22 06 Июнь 2023 Сиёсат
503 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида «Қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишни жадаллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Юридик шахслар умумий қуввати 100 кВтга.ча бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари орқали электр энергиясини ишлаб чиқариб умумий тармоғига сотганда фойда солиғи ҳамда улар бўйича мол-мулк ва ер солиғини тўлашдан озод этилиши назарда тутилмоқда.

Шунингдек, уй-жойда умумий қуввати 100 кВт.гача бўлган қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғини тўлашдан озод этилиши белгиланяпти.

Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, энергия самарадорлигини ошириш орқали республика ҳудудларида энергия тақчиллигини бартараф этиш, инвесторлар учун қулай шароитлар ва рағбатлантириш механизмларини белгилаш имконини беради.

Мажлисда муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер