Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, қурилиш ва транспорт соҳасида 80 млрд 40 млн сўмдан ортиқ маблағлар истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди
Фото: Халқ сўзи
Бу ҳақда АОКАда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Агентлик томонидан 2020-2021 йиллар ва 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида қатор ишлар амалга оширилди.
Истеъмолчилар ўз ҳуқуқлари бузилиши юзасидан Агентликка жами 63 663 та шикоят билан мурожаат қилган. Келиб тушган мурожаатларнинг 48,3 фоизи уй-жой коммунал, транспорт хизматлари; 26,4 фоизи савдо ва умумий овқатланиш; 14,7 фоизи алоқа, молия ва ижтимоий хизматлар; 10,6 фоизи реклама муносабатлари ва бошқа масалаларга тўғри келади.
Ўтган давр давомида мурожаатлар ҳамда ўтказилган ўрганишлар натижасига кўра истеъмолчиларга етказилган 192,8 млрд. сўм миқдоридаги зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Агентлик томонидан чакана савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида товарлар ва хизматларнинг назорат хариди амалга оширилиб, уларда 369 номдаги (ун, қолипли нон, шакар, идишдаги ичимлик суви, қуюлтирилган сут, колбаса маҳсулоти, сариёғ, гўштли консерва, пишлоқ, ёғ-мой маҳсулотлари, цемент, кўмир, арматура, пахта ёғи, томатли кетчуп, лед лампалар, электро кабеллар ва бошқ.) маҳсулотлар бўйича ўтказилган экспертиза натижасида 85 номдаги маҳсулот норматив-техник ҳужжатлар талабларига номувофиқлиги аниқланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг