Учтепа туманида ўқитувчилар қурултойининг туман босқичи ўтказилди
Фото: “Халқ сўзи”
Жорий йилнинг 7 ноябрь куни бутун Республика бўйлаб “Устоз таълим бунёдкори” шиори остида ўқитувчилар қурултойининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир қуйидаги шўбаларда ташкил этилди:
— Аниқ фанлар;
— табиий фанлар;
— бошланғич таълим;
— она тили ва адабиёт.
Семинар давомида ҳар бир йўналишда ўқитувчиларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланиб умумлаштирилди.

Қурултой доирасидаги машғулотлар амалий шаклда ташкил этилди. Ўқитувчилар машғулот жараёнида ўзларини қизиқтирган масалалар, ўз фанига доир муаммолар ва уларнинг ечимлари борасида фикр алмашишди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг