Уч боксчи ЙТҲ қурбони бўлди
Қозоғистонлик уч боксчи — Еламан Рахметолла, Нуркен Нуримов ва Сункар Тельманов ЙТҲ оқибатида ҳаётда кўз юмди. Бу ҳақда Спутник хабар берди.
Улар Атирау вилояти терма жамоаси аъзолари эди.
"Иқтидорли болалар эндигина ёшлар жамоасидан катталар боксига ўтишган ва улардан умидимиз катта эди", — дейилади Қозоғистон бокс федерациянинг таъзияномасида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг