U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон ўз юришини ғалаба билан бошлади
Фото: ЎФА
Хитойнинг Шинжен шаҳрида футбол бўйича 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги старт олди. Қитъа биринчилигининг амалдаги чемпиони ҳисобланган Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳам ўз юришини бошлади.
Вакилларимиз бугун, 13 февраль куни мусобақанинг 1-турида Яманни қийинчилик билан мағлуб этди. Муҳаммадали Ўринбоевнинг 26-дақиқада урган голи баҳс тақдирини ҳал қилди. Шу тариқа, ёшларимиз мусобақани ғалаба билан бошлашди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Эрон ва Индонезия ўзаро тўқнаш келади.
Фарҳод Нишонов шогирдлари 2-турни 16 февраль куни Индонезияга қарши ўтказади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг