"Twitter"нинг тезлигини секинлаштириш Россияга "қиммат"га тушиши мумкин
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Роскомнадзорнинг 10 мартдан бошлаб "Twitter" ижтимоий тармоғининг тезлигини пасайтириш тўғрисидаги қарорга изоҳ берди.
Унга кўра, платформа 2017 йилдан то ҳозирги кунгача талаб бўйича тақиқланган маълумотларни олиб ташламаганлиги сабабли шундай қарорга келинган.
Кремль вакилининг қайд этишича, руслар дунёнинг барча ресурсларидан фойдаланишлари керак, аммо бу манбалар қонуний асосда ишлаши лозим.
Унинг сўзларига кўра, Россиянинг "Twitter"ни блокировка қилиш учун «истак йўқ». Аммо Роскомнадзорнинг мамлакат қонунларига риоя этилишини таъминлаш бўйича чоралари жуда асосли.
Маълумки, жорий йилнинг 10 мартидан бошлаб "Twitter" Роскомнадзор "Twitter" ижтимоий тармоғининг тезлигини пасайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бунга платформа 2017 йилдан ҳозирги кунгача ташкилот талабига биноан тақиқланган маълумотларга эга бўлган 3168 материални, шу жумладан, вояга этмаганлар томонидан ўз жонига қасд қилишга оид 2569 та чақириқни, болалар порнографиясига оид 450 та ҳамда 149 та гиёҳванд моддаларга доир маълумотни ўчириб ташламагани сабаб бўлган.
Айрим манбаларга кўра, Роскомнадзор кўрган чоралар оқибатида платформа ишида секинлашиш кузатилгани йўқ. Аммо федерал органларнинг сайтлари, онлайн давлат хизматлари платформалари ишдан чиққан. Ўнлаб банкларнинг мижозлари онлайн ва мобиль иловалар ишламаётганидан шикоят қилишган.
Экспертлар бу чоралар Россия иқтисодиётига катта миқдорда зарар келтириши мумкинлигини айтишмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг