Twitter коронавирус пандемиясидан кейин ҳам ўз ходимларига масофадан ишлашга имкон бермоқчи

14:32 14 Май 2020 Дунё
913 0

foto by: Google

CОVID-19 га қарши кураш учун бир миллиард доллар маблағ хайрия қилган Twitter компанияси коронавирус эпидемияси тугаганидан кейин ҳам ўз ходимларига масофадан ишлашга рухсат беришни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда ижтимоий тармоқ сайтида компания раҳбари Жек Дорси томонидан маълум қилинди.

"Агар ходимларимиз уй шароитида ишлашларига имкон берадиган вазиятга тушиб қолишса ва буни доимий равишда қилишни давом эттиришни исташса, биз буни амалга оширамиз. Аксинча бўлса, ишга қайтиш учун хавфсиз, зарур чоралар кўрилган ҳолатда уларни идораларимизда самимий кутиб олишни амалга оширамиз", дейилади баёнотда.

Таъкидланишича, офисда бўлиш бир қатор ходимлар, масалан, серверларнинг ишлашини назорат қиладиганлар учун мажбурий бўлади.

Маълумотларга кўра, барча офисларни сентябрь ойигача очмоқчи бўлаётган компания томонидан барча хизмат сафарлари тақиқланган. Бундан ташқари, йил охиригача кўплаб одамлар иштирокидаги ҳар қандай тадбирлар бекор қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер