“Турон” мактаб театри танловининг ғолиблари катта саҳнада
Фото: Aбдумуталиб Тойиров / “Халқ сўзи”
30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан пойтахтимизда «Турон» мактаб театри танлови ғолиблари саҳнада ўз маҳоратини кўрсатиб, томошабинлар меҳрини қозонди.
Саҳна кўринишларида иқтидорли мактаб ўқувчилари Эркин Воҳидовнинг «Руҳлар исёни», Эрих Мария Ремаркнинг «Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ» ҳамда Чингиз Айтматовнинг «Асрга татигулик кун» асарлари асосида тайёрланган спектаклларни намойиш этишди.
Тадбир давомида концерт дастурлари, кўнгилочар саҳна кўринишлари ва таниқли сўз усталарининг чиқишлари ҳам намойиш этилди.




















Элёр ҲАЙДАРОВ («Халқ сўзи»).
Фото: Aбдумуталиб Тойиров / “Халқ сўзи”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг