Туркманистонда янги ўқув йилининг бошланиши 1 октябрга қолдирилди

10:19 01 Сентябр 2021 Дунё
1195 0

Туркманистонда янги ўқув йили 1 октябрдан бошланади. Ушбу қарор профилактика ишларини амалга ошириш учун қабул қилинган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Лекин бугун мамлакатда тантанали линейка тадбирлари ташкил этилди. Уларда фақат биринчи синф ўқувчилари қатнашди.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистонда шу пайтгача коронавирусга чалиниш билан боғлиқ бирорта ҳолат расман қайд этилмаган. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер