Туркманистонда велосипед монументи очилди
Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Велосипед монументини очиб берди. Бу ҳақда Спутник манбаси хабар берди.
Маълум қилинишича, очилиш маросимидан кейин у иштирокчилар билан бирга 12 километрлик велопойгада қатнашган.
Очилиш маросимида экологик ва қизиқарли спорт тури бўлган велосипед спорти давлат аҳолисининг саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнаши, шунга кўра мамлакатда велоспорт билан шуғулланувчи одамлар сони ортиб бораётгани қайд этиб ўтилди.
Маълумот учун, ҳар йили дунёда 3 июнь Жаҳон велосипед куни сифатида нишонланиб келинади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг