Туркиялик ишбилармонлар Навоий вилоятига инвестиция киритади

22:08 06 Сентябр 2023 Жамият
566 0

Жорий йилнинг июль ойида Навоий вилоятининг ишбилармон ва тадбиркорлардан иборат вилоят ҳокими бошчилигидаги делегация Туркия Республикасида бўлиб, қиймати 306 миллион АҚШ долларига тенг 18 та инвестиция дастурлари бўйича дастлабки келишувга эришишган эди.

— Учрашувда Туркиянинг бир қатор уюшма ва компаниялари мамлакатимизда яратилган инвестициявий муҳитга қизиқиш билдиришган эди, — дейди вилоят ҳокими ўринбосари Исломиддин Норимов. — “MUSIAD” Мустақил саноатчилар ва тадбиркорлар уюшмаси ҳамда “KOÇ CONSTRUCTION” компанияси шулар жумласидан бўлиб, ҳамкорликдаги навбатдаги қадамни қўйиш мақсадида улар вилоятимизга ташриф буюришди.

Турк ишбилармон доиралари вакиллари сафар доирасида Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов билан музокаралар ўтказишди, ҳудудда хорижий инвесторлар учун яратилган имкониятлар, хусусан, Навоий вилоятининг инвестиция салоҳияти, саноат, савдо-иқтисодий имкониятлари тўғрисида тақдимотлар намойиш этилди. Шунингдек, учрашувда саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм, “яшил” энергетика каби соҳаларга инвестициялар киритиш ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.

Делегация аъзолари ташриф дастури доирасида “Навоий” ЭИЗ ҳудудидаги “Akfa Extrusions” МЧЖнинг алюмин профиллар ишлаб чиқариш, Навоий шаҳридаги “Gidro-Stanko-Servis” МЧЖнинг машинасозлик ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи корхонасида бўлишиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишишди. Шунингдек, Навоий шаҳрининг янги маркази сифатида қурилиши режалаштирилаётган Navoi-siti ва янги Ўзбекистон боғининг лойиҳалари билан қизиқишди.

Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер