Туркияда сайёҳларни олиб кетаётган автобус ҳалокатга учради. Қурбонлар бор
Фото: AP
Туркия шимоли-ғарбидаги Балиқесир вилоятида автобус ағдарилиб кетди.
«Анадолу» ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳодиса оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлган. Яна 18 киши касалхонага ётқизилган. Воқеа жойида суриштирув ишлари олиб борилмоқда, ҳодисанинг сабаблари ўрганилмоқда.
Бу Туркияда бир ҳафта ичида юз берган иккинчи автобус ҳалокати. 2 август куни Анталияда россиялик саёйҳларни олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетиши оқибатида уч киши ҳалок бўлиб, 16 йўловчи тан жароҳати олган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг