Туркияда қидирувда бўлган жиноятчи Ўзбекистонда қўлга олинди
Фото: ИИВ матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Интерпол ММБ ходимлари халқаро қидирувда бўлган Туркия фуқаросини экстрадиция қилди.
Интерполнинг Ўзбекистон Республикаси Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан мамлакатимиз ҳудудида муҳрларга қасддан зарар етказиш ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун қидирувда бўлган Туркия фуқароси қўлга олинган эди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан экстрадиция қилиш тўғрисидаги сўров қаноатлантирилгандан сўнг, Туркия Республикасидан кузатув гуруҳи Ислом Каримов номли халқаро аэропортга етиб келган ва шу ерда Интерполнинг Анқара Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан жиноятчи Ўзбекистонлик ҳамкасблар қўлига топширилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг