Туркияда президентлик сайлови санаси маълум бўлди
Фото: Reuters
Туркияда президентлик сайловлари 2023 йил 18 июнь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Туркия Адлия вазирлиги раҳбари Бекир Бодағнинг сўзларига кўра, амалдаги президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон сайловда иштирок этади. Ҳеч қандай қўшимча изоҳ берилмаган.
Эрдўғон Туркияни 2014 йилдан бери бошқариб келади. 2018 йилда мамлакат президентлик бошқарувига ўтганда муддатидан олдин сайловларда ғалаба қозонди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг