Туркияда «Омикрон» билан касалланган Эрдўғонни ижтимоий тармоқларда ҳақорат қилганлар қидирилмоқда

01:17 07 Февраль 2022 Дунё
1166 0

Фото: Reuters

Истанбул прокуратураси Туркия президенти Режеп Таййиб Эрдўғоннинг "COVID-19»нинг «Омикрон» штаммини юқтиргани ҳақидаги баёнотига жавобан ҳақоратомуз хабарлар жойлаштирган ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари устидан тергов бошлади. Бу ҳақда маҳаллий NTV телеканали хабар берди.

ОАВ маълумотларига кўра, камида бир нафар гумондор аллақачон Истанбулда қўлга олинган. У жиноят иши очиш учун етарли бўлган провокацион ва ҳақоратомуз маълумотни чоп этишда айбланмоқда.

Туркияда президентни ҳақорат қилиш тўғрисидаги қонун бор. Унга кўра, шахс жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Ушбу қонунбузарлик бир йилдан тўрт йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Олдинроқ, Туркия президенти Режеп Таййиб Эрдўғоннинг «Омикрон» штаммини юқтиргани, кейин эса Туркия Республикаси миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акар ҳам «COVID-19» билан зарарлангани ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер