Туркияда мушаклар ишлаб чиқарувчи фабрикадаги портлаш сабаб 100 га яқин киши жароҳатланди

13:13 04 Июль 2020 Дунё
1041 0

Туркиянинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Сакаря вилоятидаги мушаклар ишлаб чиқарувчи фабрикада бир қатор портлашлар содир бўлди. Бу ҳақда Al-Arabiya нашри хабар бермоқда.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кожанинг сўзларига кўра, ҳодиса натижасида тўрт киши ҳалок бўлган, 100 га яқин киши жароҳатланган.

Қайд этилишича, ўт ўчирувчилар маҳаллий вақт билан соат 11:15да содир бўлган биринчи портлашдан сўнг воқеа жойига юборилган.

Шунингдек, 85 та «Тез ёрдам» машинаси ҳамда иккита вертолёт ҳам жалб этилган.

Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўған соғлиқни сақлаш вазирига портлашлар содир бўлган жойга шахсан ўзи бориши кераклигини таъкидлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер