Туркияда мактаблардаги отишмалар бўйича 80 дан ортиқ киши қўлга олинди

21:47 16 Апрель 2026 Дунё
227 0

Туркиянинг Қаҳрамонмараш ва Шанлиурфа шаҳарларидаги мактабларда юз берган отишмалар бўйича олиб борилаётган тергов доирасида 80 дан ортиқ киши қўлга олинди. Бу ҳақда ТАСС мамлакат Хавфсизлик бош бошқармасига таяниб хабар бермоқда.

«Прокуратура органлари томонидан Шанлиурфа ва Қаҳрамонмарашдаги мактабларга қилинган ҳужумлар муносабати билан 83 кишини қўлга олиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ижтимоий тармоқлардаги 940 та аккаунтга кириш блокланди, Telegramʼдаги 93 та гуруҳ ёпилди», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, мамлакатдаги мактабларда хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Эндиликда ҳар бир таълим муассасаси олдида камида икки нафар полиция ходими доимий равишда навбатчилик қилади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Қаҳрамонмарашдаги мактаблардан бирида отишма содир бўлган ва бунинг оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлган эди.

Сешанба куни эса Шанлиурфа вилоятидаги таълим муассасасида ҳам шунга ўхшаш ҳужум юз бериб, 16 киши жароҳатланган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер