Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 16 мингдан ошди
Фото: AP
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған мамлакат жануби-шарқида ва қўшни Сурияда содир бўлган бундай даҳшатли зилзилага тайёргарлик кўришнинг иложи йўқлигини айтди.
Икки мамлакатда қурбонлар сони аллақачон 16 минг кишидан ошган.
Хусусан, Туркияда табиий офат оқибатида 12 873 киши ҳаётдан кўз юмган, 62 937 нафар одам тан жароҳати олган. CNN телеканали маълумотларига кўра, Сурияда қурбонлар сони 3162 кишига етган, шундан 1900 нафари исёнчилар назорати остидаги ҳудудларда қайд этилган.
Шу ўринда табиий офатни бартараф этишлари ҳаракатлари сустлиги боис Туркия президентини Эрдоған танқид ҳам қилинмоқда. Уларга кўра, расмийлар катаклизмга жуда секин муносабатда бўлган ва улар бунга яхши тайёргарлик кўрмаган.
Ўз навбатида, Туркия раҳбари «баъзи муаммолар» борлигини тан олган, бироқ ҳозир, унинг сўзларига кўра, вазият назорат остида.
Мамлакатдаги энг йирик мухолифат партияси етакчиси Камол Қиличдароғлу эса унинг фикрига қўшилмаган.
«Агар бунинг учун бир нафар масъул шахс бўлса, у ҳам Эрдоғандир», дейди Қиличдарўғли.
Эрдоғаннинг айтишича, ҳозирги шароитда ўзаро айбловлар эмас, бирдамлик керак.
«Бундай бир пайтда мен кимнингдир ўз сиёсий манфаатлари йўлида негатив пиар қилишига чидай олмайман», деди президент.
Одамлар учинчи кечадирки вайроналар остида қолмоқда, зарар кўрган ҳудудларда ҳаво ҳарорати нолдан паст, шунинг учун кимнидир тириклайин чиқаришга умид камайиб бораётир.
Қолаверса, омон қолганлар уй-жойларини йўқотган, улар кўчаларда тунаб қолишган.
«Агар сиз қутқарувчилар каби тез ҳаракат қилмасангиз, табиий офатдан кўра кўпроқ одамларга зарар етказиши мумкин бўлган иккиламчи ҳақиқий хавф бор», дейди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг зилзила оқибатларини бартараф этиш бўйича менежери Роберт Холден.
Қўшни Сурияда эса вазият бундан ҳам оғирроқ. Зилзиладан олдин Туркия билан чегарада ягона Баб ал-Ҳава назорат пункти очиқ эди. Энди у ҳам ёпиқ, чунки унга олиб борадиган йўллар ўтиб бўлмайдиган ҳолга келган.
БМТ йўллар тез орада таъмирланишига умид қилмоқда. Туркия расмийлари ҳам тез орада яна иккита назорат пункти очишларини айтишмоқда.
Сурия шимолида Асад режими эмас, балки мухолифат назорати остидаги охирги анклав қолмоқда. Кўп йиллик фуқаролар уруши натижасида вайрон бўлган. Зилзиладан сўнг вайроналар янада кўпайган.
Асадга яқинларига кўра, Ғарбнинг амалдаги ҳукуматга қарши санкциялари табиий офатни янада кучайтирмоқда.
«Бизда бульдозерлар, кранлар, нефть етишмаяпти, ҳаммаси Европа ва Америка санкциялари туфайли», дейди Башар ал-Ассаднинг маслаҳатчиси Бутаина Шабаан.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг