Туркия ва Сурия чегарасида яна кучли зилзила содир бўлди

23:09 20 Февраль 2023 Дунё
1072 0

Иллюстратив фото

Туркияда 6,4 магнитудали янги зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа сейсмология маркази хабар бермоқда.

Зилзила Сурия билан чегара яқинида жойлашган Туркиянинг Антакя вилоятидан 14 километр узоқликда юз берди. 

Шу ой бошида Туркия жануби-шарқидаги Қаҳраманмараш вилоятида 9 соатлик интервал билан 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалар қайд этилган эди. Кучли силкинишлар эпимаркази 1,065 миллионга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Газиантеп шаҳридан 26 километр узоқликда жойлашган. 

Ерости силкинишлари ортидан юзлаб ер силкинишлари Туркиянинг 11 вилояти ва қўшни давлатлар, жумладан Сурияда ҳам сезилган. Охирги маълумотларга кўра, Туркиядаги вайронкор зилзилалар оқибатида 41 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер