Туркия ва Исроил ўртасидаги даҳанаки жанг хронологияси

17:38 29 Июль 2024 Дунё
524 0

tr.al-ain.com

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон давлатнинг мудофаа ютуқлари ва Исроилнинг Фаластиндаги сиёсати ҳақида баёнот берган эди. Президентга кўра, Туркия Исроилга Қорабоғ ва Ливияга киргани каби кириши мумкин.

Шундан кейин Исроил ташқи ишлар вазири Исроил Катз Эрдўғонга Х ижтимоий тармоғида жавоб қайтариб, Туркия етакчиси ва Саддам Ҳусайн суратини ёнма-ён жойлаштирган.

“Эрдўғон Саддам Ҳусайн изидан бориб, Исроилга ҳужум қилиш билан таҳдид қиляпти. Шунчаки ўша вақтда нима бўлганини ва ҳаммаси нима билан тугаганини эсласин”, деган Катз.

Исроилнинг бу чиқишларига эса Туркия Ташқи ишлар вазири тарихни эслатган ҳолда жавоб қайтарди.

Вазир Хоқон Фидан бутун тарих давомида геноциднинг барча айбдорлари ва уларнинг ҳамроҳлари бир хил қисматга дуч келганини таъкидлади.

“Гитлер геноциди тугаганидек, Нетаньяхунинг геноциди ҳам тугайди. Фаластинликларни йўқ қилишга уринганлар ўз қилмишлари учун жавоб беради. Инсоният фаластинликлар томонида бўлади. Сиз уларни йўқ қила олмайсиз”, деган Туркия ташқи ишлар вазири.

Хабарларга кўра, Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос Туркия парламентида чиқиш қилиши мумкин. Фаластиннинг Анқарадаги элчиси Фаед Мустафога кўра, Маҳмуд Аббос Туркия парламенти раисидан таклиф олган ва чиқиш санаси аниқлаштирилмоқда.

Туркия ўтган йилнинг октябридан буён Фаластинни қўллаб-қувватлаб келади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер