«Туркий тилли давлатлар адабиёти» 100 жилдлиги чоп этилади
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Бадиий таржима ва халқаро алоқалар бўлимининг «Туркий адабиёт хазинаси» номли асарлар мажмуасини ўзбек тилида тайёрлаш ва чоп этишга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.
Адабиётшунос, тилшунос, таржимонлар иштирокидаги муҳокамада «Ўзбекистон» нашриёти директори Умид Ҳайитов 2021 йилда лойиҳанинг 25та жилди нашрга тайёрлангани ҳақида айтиб ўтди.
Уюшма раиси ўринбосари Ғайрат Мажидов китобларни нашрга тайёрлаш учун, энг аввало, ишчи гуруҳ таркибини тузиш лозимлиги, жорий йилда мазкур лойиҳа учун режалаштирилган 75 та жилдни нашрга тайёрлаш ва белгиланган муддатда чоп этиш бўйича кўрсатмалар берди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг