Тунги чироқ йўловчи ҳаракатланганида ёнади

18:12 10 Декабрь 2019 Жамият
1526 0

Иллюстратив фото

Қоракўл туманида ноанъанавий кўча ёритиш чироқларининг дастлабки туркуми ўрнатилди. Улар турдошларидан бир қатор афзалликларга эга.

Чироқларнинг устки қисмига махсус панеллар ўрнатилган.Бу уларга қуёш энергияси асосида ишлаш имконини беради. Бошқача айтганда, электр узатиш тармоқларига сира эҳтиёж сезилмайди. Ушбу ёритиш чироқларида фотореле мосламаси ҳам мавжуд. Бу шу чироқларнинг фақат қоронғи тушган пайтдагина автоматик тарзда ишга тушишини таъминлайди. Чироқлар йўлакларда йўловчи ҳаракатланган пайтдагина ён – атрофни ёритади. Ҳаракат тўхташи билан чироқлар автоматик тарзда ўчади. Бунга сенсор датчиклар ўрнатилгани туфайли эришилади, албатта.

“Ўзбекэнергоинспекция” Бухоро ҳудудий бўлими ғояси асосида амалиётга татбиқ этилган бу янгиликнинг яна бир қулайлиги шундаки, қуёш энергиясидан олти соат давомида “баҳраманд” бўлган битта лампанинг ёритиш қуввати уч кунга етади.

Маълумотларга қараганда, вилоятда жорий йил якунига қадар салкам 600 дона шунга ўхшаш арзон, тежамкор ва қулай кўча ёритиш чироқлари ўрнатилади.

Истам ИБРОҲИМОВ,

“Халқ сўзи” мухбири

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер