Туман ҳокими Садбархон Мамитова маҳаллада бўлди
Хонада ўтириб иш битирадиган замонлар ўтиб кетди. Айни пайтда манзилнинг ўзида фаолият ташкил этилмас экан, ҳеч қандай ижобий натижага эришиб бўлмайди. Бу борада маҳаллий ҳокимлик вакиллари ҳам янгича иш услубларини ўзлаштириб, ҳар бир масала юзасидан ҳудудларда бўлмоқдалар. Жумладан, Бўстон туман ҳокими Садбархон Мамитова навбатдаги иш кунини «Янги обод» МФЙда истиқомат қилувчи 10 та кам таъминланган, эҳтиёжманд, «Темир дафтар»га киритилган оилалар холидан хабар олиш, уларга моддий-маънавий кўмак беришдан бошлади.

— Бир пайтлар зарур юмуш билан ҳокимиятга борсак, кунлаб вақт сарфлардик, —дейди меҳнат фахрийси Ойзодахон Абдураҳмонова. –Бугунга келиб ҳокимлик вакилларининг ўзлари хонадонма-хонадон юриб, асл ҳолатни ўрганишмоқда. Бу ижобий самара беряпти. Боиси, ўзбекчиликда ҳамма ҳам тегишли идораларга мурожаат қилавермайди.
Туман ҳокимининг бу галги ташрифи ҳам самарали кечди. Натижада 4 нафар фуқаро ишга жойлашди, 5 нафар фуқаро ўзини-ўзи банд қилиши учун шароит яратилди. Чўлпоной Нурматованинг оилавий шароити оғир бўлганлиги сабабли моддий ёрдам белгиланган бўлса СоҳибахонЖалоловага 3 кун муддат ичида иссиқхона қуриб бериладиган бўлди.Зоиджон Маматов, Малоҳатхон Нурматова ва Муҳаммадали Бердиевларга 80 бошдан товуқ ажратилди. Гўёхон Гулматова билан Донохон Жалоловалар ҳам чеварчилик ҳадиси олгану, фаолиятини ташкил этиш учун тикув машинасига эга эмас эди. Туман ҳокимининг кўмаги билан уларга тикув машиналари ажратилди.
Туман ҳокимининг маҳалладошлар холидан хабар олиши туфайли ўнлаб оила соҳиблари даромад манбаига эга бўлдилар.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг