Траверса мосламаси ишлаб чиқарувчи цехда 520 млн. сўмлик камомад аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишчи гуруҳи томонидан Самарқанд шаҳридаги траверса мосламаси ишлаб чиқариш цехида ўтказилган ўрганишда (электр сими тортиш мосламаси), корхона моддий жавобгар шахслари жами 3,1 тонна траверса ва 4 тонна металл маҳсулотидан 520 млн сўмлик камомадга йўл қўйиб, растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг