Трамп икки давлат раҳбарига миннатдорчилик билдирди

11:57 13 Апрель 2020 Дунё
1314 0

АҚШ президенти Дональд Трамп 12 апрель, якшанба куни Россия президенти Владимир Путин билан суҳбатда Россиянинг нефть қазиб олишни глобал энергетика ва молиявий бозорларнинг барқарорлигига мос келадиган даражага қайтариш мажбуриятини олқишлади, дея хабар беради Оқ уй матбуот хизмати.

“Президент Трамп президент Путинга Саудия Арабистони Қироллиги ва бошқа нефть ишлаб чиқарувчи давлатлар билан глобал энергетика бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш учун ҳамкорлик қилгани учун миннатдорчилик билдирди.

Бу борада Россия президенти жаноб Путин ва Саудия Арабистони қироли жаноб Салмонга миннатдорчилик билдираман. Ҳозиргина Овал кабинетда улар билан гаплашдим. Бу ҳамма учун яхши келишув бўлди”, — дея баёнотдан иқтибос келтирган РИА Новости.

Эслатиб ўтамиз, 9 апрель куни ОПЕК+ давлатлари 10 соат давомида нефть қазиб олиш ҳажмини камайтириш бўйича музокара олиб борган, аммо якуний тўхтамга келишмаганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер