Трамп Эрон нефтини «тортиб олиш» истагини маълум қилди

22:57 30 Март 2026 Дунё
363 0

АҚШ Президенти Дональд Трамп Financial Times нашрига берган интервьюсида Эрон нефтини «тортиб олиш»ни хоҳлашини айтди.

— Ростини айтсам, менга Эрон нефтини тортиб олиш ғояси ҳаммасидан кўпроқ ёқади, лекин АҚШдаги баъзи аҳмоқ одамлар: «Нима учун бундай қиляпсиз?» деб сўрашади. Лекин улар аҳмоқ одамлар, — деди Америка етакчиси ва бу вазиятни Венесуэладаги ҳолат билан қиёслади.

Шу билан бирга, республикачи Эрон нефть экспорти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган Харг оролини эгаллаб олиш эҳтимолини ҳам истисно қилмади.

— Балки биз Харг оролини олармиз, балки йўқ. Бизда вариантлар кўп. Аммо бу у ерда маълум муддат қолишимиз кераклигини англатади, — деб таъкидлади АҚШ Президенти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер