Трамп: АҚШ қурол-яроғ ишлаб чиқариш суръатларини тезлаштиради
АҚШ қурол-яроғ ишлаб чиқариш суръатларини, жумладан, иттифоқчилар эҳтиёжлари учун ҳам жадаллаштириш ниятида. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди. Унинг сўзларини ТАСС келтирди.
«Биз уларни анча тез ишлаб чиқара бошлаймиз. Компанияларга нисбатан қатъий талаб қўямиз», — деди Трамп АҚШ Конгресси республикачилар фракциясидаги чиқишида.
Шунингдек, Трамп АҚШда дунёдаги энг яхши қурол-яроғлар мавжудлигини таъкидлади.
«Бизда дунёдаги энг илғор қуроллар бор. Аммо уларни, жумладан, иттифоқчиларга етказиб бериш жуда кўп вақт оляпти. Биз ҳарбий-саноат мажмуаси пудратчиларига маҳсулотни тезроқ ишлаб чиқаришни бошлашни айтяпмиз», — деди у.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг