Тожикистон президенти Ўзбекистон билан мудофаа бўйича келишувни парламентга тақдим этди
Фото: Sputnik
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон билан мудофаа бўйича келишувларни тасдиқлаш учун парламентга тақдим этди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳужжат ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик, шунингдек, ўзаро ҳамкорлик ва ҳарбий разведка маълумотлари алмашинувига бағишланган.
Шартнома, шунингдек, фавқулодда вазиятлар ва форс-мажор ҳолатларида давлат авиацияси томонидан ҳаво ҳудуди ва аэродромлардан икки томонлама фойдаланишни назарда тутади.
Қайд этилишича, ҳужжат Мирзиёевнинг июнь ойида Тожикистонга ташрифи чоғида икки давлат президентлари томонидан имзоланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг