Товламачи “телеграм”чилар қўлга олинди
Ижтимоий тармоқларда Телеграмдаги “Namanganliklar” ва “Namangan-cars” канали маъмурлари О.Т., М.А. ва Ж.Б.лар ўзаро тил бириктирган ҳолда Наманган шаҳридаги “Соҳил” кафеси раҳбаридан товламачилик йўли билан 600 АҚШ доллари олган пайтда қўлга олинган. Ижтимоий тармоқларда тергов натижалари бўйича ҳисобот сурати тарқалмоқда.
Қайд қилинишича, аввалдан ёлланган бир гуруҳ аёллар кафега кириб, овқатдан суварак чиққанлигини айтиб жанжал кўтаришган. Шундан сўнг, бу ҳолни видеога олиб, уни “Namanganliklar” канали маъмурига олиб бориб беришган.
Ўзини Жобир деб таништирган канал админи ошхона эгасига “Namanganliklar” каналида 100 минг аъзо борлиги, агар видеони каналга чиқарса, мижозлар ошхонага келмай қўйиши билан қўрқитиб, кафе эгасидан пул талаб қилган.
Кафе эгаси тегишли ташкилотларга хабар бергандан сўнг, товламачиликда гумон қилинаётган админлар 600 АҚШ долларини олаётган пайтда қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур иш бўйича суриштирув олиб борилаётгани айтилмоқда.
“Namanganliklar” каналига сўнгги қўшилган хабар қуйидагича бўлди:
“Namanganliklar” kanali bugundan e'tiboran noqonuniy faoliyat olib borganligi sababli óz faoliyatini tugatdi”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг