Товар айланмаси 1 356,4 трлн сўмдан ошди. Етакчи ҳудуд — Тошкент 

12:19 27 Декабрь 2022 Иқтисодиёт
629 0

Фото: Иллюстратив cурат

Давлат солиқ қўмитасининг маълум қилишича, бугунги кунда 25 та электрон ҳужжат айланиши тизими оператори роуминг тизимида рўйхатдан ўтиб фаолият юритиб келмоқда.

Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида улар ёрдамида 274 963 та солиқ тўловчи томонидан 35,4 млн электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилган.

Шунингдек, ЭҲФ тизимидан фойдаланувчилар сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Хусусан, жорий йилда расмийлаштирилган ЭҲФлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,2 млнтага (18%) ошган.

Ҳудудлар кесимида, ҳужжатлар сонининг ўсиши бўйича етакчилар:

Тошкент ш. - 2,4 млнтага (23%) кўп;

Тошкент вилояти - 376,6 мингтага (21%) кўп;

Самарқанд вилояти - 213,5 мингтага (21%) кўп.

Жорий йилнинг ўтган 11 ойида расмийлаштирилган ЭҲФларда жами товар айланмаси 1 356,4 трлн сўмдан ортиқни ташкил этган ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 342 трлн сўмга ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер