Тошкентга гепатит C га қарши дори воситаларининг навбатдаги партияси етиб келди

14:37 13 Ноябрь 2023 Жамият
493 0

"Дунё" ахборот агентлиги хабарига кўра, гепатит C га қарши "Софосбувир-400мг" препаратининг 5600 ўрамдан иборат навбатдаги 18-партияси Мисрдан Тошкентга етиб келди.

Мазкур дори воситалари Республика вирусология илмий текшириш институти томонидан ушбу касалликдан азият чекаётган беморларга тақсимланади.

Умуман, ҳозиргача Миср ҳукумати томонидан Ўзбекистонга етказиб берилган 800 минг дона шундай препаратлар 133 минг нафар беморнинг даволанишга бўлган эҳтиёжни қондиради.

Эслатиб ўтамиз, ушбу гуманитар акция Ўзбекистон Президентининг шу йил 20-21 февраль кунлари Мисрга расмий ташрифи ҳамда Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги билан музокаралар чоғида эришилган келишувларга мувофиқ амалга оширилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер