Тошкентдан Чимёнгача пуллик йўл қурилиши мумкин
Иллюстратив фото
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳудудида жойлашган Чимён дам олиш масканига қадар пуллик йўл қурилиши мумкин. Пойтахт ҳокимлигида Хитойнинг China Railway 14th Bureau Group Co Ltd компанияси бўлган учрашувда мазкур масала муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, Тошкентдан Қозоғистоннинг Чимкент вилояти чегарасигача бўлган йўлнинг ҳам пуллик қилиш бўйича масала кўриб чиқилган.
Шунингдек, учрашув қатнашчилари қурилиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш бўйича курслар очиш ташаббусини кўриб чиқишди. Учрашув якунида Хитой услуби бўйича таълим беришга базавий майдончалар сифатида тўртта профессионал коллеж танланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг